Артета истеъфога чиқадими?
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Эвертон"дан учралган мағлубиятдан сўнг, жамоадаги келажаги ҳақида берилган саволларга жавоб қайтарди.
“Истеъфога чиқиш менинг режаларимда йўқ. Аммо кўпчилик буни кутмоқда. Энди мураббийлар штаби ва мен диққатимизни, кучимизни вазиятни имкон қадар тезроқ тузатишга қаратамиз. Футболчилар ҳар сафар майдонга тушганида бизнинг руҳимиз ва чидамлилигимизни намойиш этишади. Сизлар буни кўрмаяпсиз ёки инкор этасиз деб ўйламайман”, - деди испаниялик мутахассис.
“Арсенал” айни дамда 14 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 15-ўринда бормоқда. “Канонирлар” ҳисобида бор йўғи 14 очко мавжуд.
Фикрлар