Артета келажаги борасидаги саволларга жавоб берди

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета шартномани узайтириш борасидаги саволларга жавоб берди. Аввалроқ, лондонликлар Артета билан янги битим имзоламоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 

"Мен "Арсенал"да бахтлиман. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Бор эътиборимни ғалаба қозонадиган ва мухлисларни хурсанд қилишга интиладиган жамоа тузишга қаратганман. Клуб мени қўллаб-қувватлайди. 

Ҳаммаси одатдагидек давом этади. Менинг вазифам мавсумдаги режаларимизни амалга ошириш", - дейди мураббий.
 
Маълумот учун, "канонирлар" айни дамда АПЛ турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!