Aртета клуб амалга оширган трансферлардан розими?
Лондоннинг "Aрсенал" жамоаси устози - Микель Aртета жамоа амалга оширган трансферлар борасида фикр билдирди. Мутахассиснинг айтишича, ҳаммаси уни қаноатлантирмоқда.
"Трансфер бозоридаги вазият осон бўлгани йўқ. Умумий ҳисобда 16-17 трансфер содир бўлди. Жамоа бор кучини ишга солди. Раҳбарлар томонидан берилган этибордан мамнунман. Имкониятдан келиб чиқиб яхши футболчиларни сафга қўшиб олдик.
Энди муҳими уларни жамоа билан тезда чиқишиб кетиши. Aйримлар ҳали машғулот ҳам ўтказгани йўқ. Бироз вақтдан сўнг, жамоавий ўйинимизга мослашиб олишларидан умидворман. Трансфер бозоридаги "харид"ларимиздан кўнглим тўлди."
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "кононирлар" янги бош мураббий излаётгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди.
Фикрлар