Артета: "Ливерпуль" мутлақ бошқа даражадаги клуб

Англия Премьер-лигаси 3-туридан ўрин олган марказий учрашув "Ливерпуль" ва "Арсенал" жамоалари ўртасида кечади. Ушбу баҳс олдидан лондонликлар устози Микель Артета ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мен "Ливерпуль"да ўз натижаларидан қониқиш ҳиссини кўрмаяпман. Улар қайси ҳисобда ғалаба қозонаётганидан қатъи назар доим олдинга интилади.

"Ливерпуль" бу яхши мураббий қўл остида ғалаба руҳида тарбияланган катта жамоа. Жамоадаги футболчиларнинг барида шу ҳислат мавжуд. 

Бу умуман бошқа даража. Сўнгги йилларда ҳам АПЛ, ҳам Чемпионлар Лигаси титулини қўлга киритган ягона жамоа қаршисида эканлигимизни англаб турибмиз. Ҳатто, анча катта таркибга эга "Сити"нинг ҳам  натижалари бундай эмас", - деди Артета.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!