Артета миннатдор бўлди

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Европа лигасининг 5-тури доирасида "Рапид"га (4:1) қарши баҳсдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

"Биз доим рақибга босим ва прессинг уюштирамиз, аммо АПЛда рақиблар зичроқ ҳаракат қилади, шунинг учун хато қилсак, қимматга тушиши мумкин. Биз Премьер лигада Европа лигасидаги каби ҳужумкор ўйнамаймиз, аммо "Вулверхэмптон"га қарши кечган учрашувда жамоамизнинг ҳаракатлари менга манзур бўлди.

Мен кўпчиликдан миннатдорман. Жароҳатдан фориғ бўлиб, таркибга қайтган йигитлар ҳам анча меҳнат килишди. Ляказетт гол ургани хурсанд қилди, айрим футболчилар чиройли ўйин кўрсатди ва ёшларимиз ҳам ёмон ўйнамади," – деди Артета.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!