Артета Обамеянгнинг клубдаги келажаги бўйича фикрлари билан ўртоқлашди
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жама форварди Пьер-Эмерик Обамеянгни клубда олиб қолиш ниятидалигини айтиб ўтди.
"Обамеянг - жамоа учун муҳим футболчилардан бири. Клубга келган вақтимда у борасида менда турли саволлар бор эди, бироқ у ўз ҳаракатлари билан юқори савили футболчи эканлигини намойиш эта олди. Энди эса уни жамоада олиб қолишимиз керак.
Бошқа топ клуб раҳбарлари Пьерни қўлга киритишни хоҳлашлари табиий ҳолат. У бундай қизиқишларга муносиб футболчи. Аммо унинг "Арсенал"да ҳам келажаги бор", - дейди Артета.
Жорий мавсумда "Арсенал" либосида 30 та ўйинда майдонга тушган габонлик футболчи 19 та гол уришни уддалади.
Фикрлар