Артета Обамеянгнинг фикрини ўзгартирдими?

Пьер-Эмерик Обамеянг "Арсенал"да қолишга ва клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришга тайёр.

“Мен “Арсенал” билан янги шартнома масаласида музокаралар ўтказишга тайёрман. Ҳозир бор эътиборим олдиндаги ўйинларга қаратилган. Жамоа бошқаруви Микель Артетага ўтгач, биз тўғри йўналишдан кетаётганга ўхшаймиз”, - дейди габонлик футболчи.

31 ёшли Обамеянг жорий мавсум “Арсенал” сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол урди. Унинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилда ўз ниҳоясига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)