Артета Обамеянгнинг клубдаги келажаги бўйича ўз позициясини маълум қилди

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоа форварди Пьер-Эмерик Обамеянг клуб билан янги келишувга имзо чекишига умид қилмоқда.

"Қисқа вақт ичида жуда кўп гол ура оладиган футболчи биз учун қанчалик муҳим эканлигидан далолат бериб турибди. Бизга хар қандай учрашувда вазиятни ўзгартира оладиган футболчилар керак.

Обамеянг биз билан қолишга тайёр ва ҳозирги жойида ўзини бахтли ҳис қилмоқда. Унинг шартномасига келадиган бўлсак, у билан келишув ишларини клуб раҳбариятга қолдираман.

Ауба бизнинг проектимиз ва унда ўзининг ўрни қанчалик эканлигини яхши билади. Қолгани менинг қўлимда эмас", - дейди Артета.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)