Артета: "Ўтган ҳафтани унутиб, кейинги ўйинга эътибор қаратамиз"
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ҳамон жамоасининг Англия Премер-лигасидаги ғалабасига ишонади. “Манчестер Сити” айни дамда чемпионлик пойгасида пешқадамлик қилмоқда.
“Биз Чемпионлар лигасига қайтишга эришдик. Шу билан бирга “Арсенал” ҳали ҳам Англия премьер-лигасида ғалаба қозонишиз мумкин, чунки мавсум якунланишига ҳали бешта тур бор. Бу даврда кўп нарса содир бўлиши мумкин. Ўтган ҳафта содир бўлган воқеаларни унутиб, ундан сабоқ олишимиз керак", - деди Артета.
Эслатиб ўтамиз, "канонирлар" ўтган ҳафта АПЛдаги рақиби "Манчестер Сити"га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Фикрлар