Артета ўз ҳолати ҳақида маълумот берди

"Барчангизга бераётган далдангиз ва маслаҳатларингиз учун раҳмат демоқчиман. Ҳаммамиз ҳам жуда катта ва ечими номаълум синов олдида турибмиз. Бирдам бўладиган пайт келди. Бир-биримизни эҳтиёт қилишимиз ва кўрсатмаларга тўлиқ амал қилишимиз керак.

Премьер-лига муҳим вазиятда тўғри қарорни чиқара олди. Биз барчасини биргаликда енгиб ўтамиз",- деди 37 ёшли испаниялик мутахассис.

Премьер-лига коронавирус сабабли 3 апрелгача тўхтатилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)