Артета Себальос ҳақида: У асосий таркиб учун курашиши керак

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета испаниялик ярим ҳимоячи Дани Себальос ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен Дани билан суҳбатлашдим. Лондонга келганимда у Мадридда "Реал" қароргоҳида эди. Биз у билан бирга атиги бир ҳафтагина бўлдик. Шу сабаб унинг ўйинини баҳолаш учун ҳали вақтли.

Мен у ҳақида кўп эшитдим, аммо бу мавзу бўйича шарҳ бермоқчи эмасман. Дани сафга  қайтиши ва бошқалардек асосий таркиб учун курашиши керак бўлади. Шундан сўнг барчасини таҳлил қилиб, адолатли қарор чиқарамиз", - дейди Артета.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!