Артета: "Сиз 35 та зарба беришингиз мумкин, рақиб эса яримта..."

Микел Артетанинг фикрича, "Арсенал" "Фулхэм" билан ўйинда (2:2)  катта фарқ билан устунлик қилган.

- Дарҳол гол ўтказиб юбордик ва ўйинни анча қийинлаштирдик. Биз бошидан охиригача устунлик қилдик, ғалаба қозонишга ҳақли эдик, аммо бу футбол. Сиз 35 марта зарба беришингиз мумкин, рақиб бир яримта. Ҳисоб эса...  

- Натижа мағлубиятга тенгми?

- Албатта. Сабаби, жамоанинг ўйинини кўриб, ғалабага лойиқ эканини тушунасиз. Рақиб икки, уч, тўрт гол уришининг фарқи йўқ, биз беш, олти, етти ёки саккизта гол уришимиз керак. Бугунги натижадан ҳайратдаман, аммо бу лига шундай", - деди "Арсенал" бош мураббийи.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!