Артета уни "Арсенал"да қолишга кўндирди
“Арсенал” ярим ҳимоячиси Фоларин Балоган “канонирлар” сафида қолишга рози бўлди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
Лондонликлар 19 ёшли инглиз футболчиси билан амалдаги шартномани 2025 йилга қадар узайтирган. Таъкидлаш лозимки, ёзда эркин агентга айланиши мумкин бўлган Балоганга 15 дан ортиқ жамоалар харидор бўлаётган эди. Аммо “Арсенал” раҳбарияти ва шахсан бош мураббий Микель Артета уни жамоада қолишга кўндирган.
Фоларин Балоган жорий мавсум “Арсенал” сафида бор йўғи 5 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.
Балоган асли АҚШда туғилган ва ўз вақтида АҚШ U-18 терма жамоасида ҳаракат қилган. Аммо ҳозирда у Англия ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.
Фикрлар