Артета устози Гвардиоладан ўйинчи сўрашга ботина олмаяпти

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета жамоасига “Манчестер Сити” ҳимоячиси Жоау Канселуни олиб келмоқчи.

Португалиялик футболчи бош мураббий Хосеп Гвардиола билан уришиб қолганидан кейин “Бавария”га ижарага бериб юборилганди. “Шаҳарликлар” ёзда Канселуни сотиб юборади.

Бироқ, Хосеп Гвардиола ўзига керак бўлмай қолган ўйинчини “Арсенал”га ўтишига қаршилик қилиши мумкин. Чунки испаниялик мураббий ўтган йили собиқ футболчилари – Габриэль Жезус ва Александр Зинченкони “Арсенал”га қўйиб юборган эди.

Бу икки футболчи ёрдамида Микель Артета чемпионликни “Манчестер Сити”дан тортиб олишига бир баҳя қолди. “Сити” раҳбарияти “Арсенал” янада кучайиб кетмаслиги учун лондонлткларга ўйинчи сотмаслиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!