Артета ва Хави келишиб олган, аммо "Арсенал" устози келишувни бузган бўлиб чиқди
26 июль куни Каталония клуби АҚШда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Лондон жамоасига (3:5) мағлуб бўлди.
Малумотларга кўра, бош мураббийлар Хави ва Артета ўйин олдидан футболчилар агрессив ҳаракат қилмаслиги борасида келишиб олган. Сабаби, майдон ёмон ҳолатда эди ва мутахассислар футболчиларнинг жароҳат олишини истамаган.
"COPE" мухбири Елена Кондиснинг сўзларига кўра, майдон шунчалик ёмон ҳолатда эдики, "канонирлар" ўйинни тўхтатиш ҳақида ўйлаган.
Беллашувдан сўнг “Барселона” бош мураббийи “Арсенал”нинг шиддатлилиги ва рақибнинг қўполликлари кўплигидан ҳайратда қолганини тан олди.
“Мавсум олди ўйин учун бу оддий ҳолат эмас”, - дея таъкидлади "кўк-анорранглилар" устози.
Фикрлар