Артета Венгернинг натижасини такрорлаши мумкин

Англия чемпионати 19-турида "Арсенал" "Ньюкасл" билан баҳс олиб борди ва йирик ҳисобда (3:0) ғалаба қозонди.

Микель Артета бошчилигидаги клуб сўнгги беш ўйинда барча турнирларда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолмоқда: тўрт ғалаба ва бир дуранг, тўплар нисбати 10:0.

Лондонликлар 2009 йил февралидан буён, биринчи маротаба бешта ўйинда гол ўтказмади. Ўшанда қуруқ серия олти ўйинни ташкил қилган эди.

АПЛда "канонирлар" сўнгги беш ўйинда тўртта ғалаба қозонди ва 19-турдан сўнг 10-поғонага кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!