Артета ёрдамга олти футболчини чақирди

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета ёзги трансферлар вақтида таркибни сезиларли даражада кучайтирадиган бўлди.

Испаниялик мураббий ўз жамоасига керакли футболчилар рўйхати ҳам тузиб бўлди. Унга кўра, “Лион” форварди Мемфис Депай, “Барселона”да порлай олмаган юлдузлар - Филиппе Коутиньо ва Усмон Дембеле, “Атлетико” таян ярим ҳимоячиси Томас Парти, “Ньюкасл” вингери Аллан Сен-Максимен ва “Вулверхэмптон” ҳужумчиси Рауль Хименес Лондон клубидан таклиф олади.

Бу футболчиларни қўлга киритиш учун “Арсенал” ҳозирги ўйинчиларининг аксариятини трансферга қўйишга тайёр.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)