Артета "Ювентус" ярим ҳимоячисини жамоасида кўрмоқчи
"Ювентус" ва Италия терма жамоаси ҳимоячиси Мануэль Локателли фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист "Todofichajes" нашри хабар берди.
Манбага кўра, 25 ёшли футболчининг хизматларига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Канонирлар" бош мураббийи Микель Артета 30 миллион еврога баҳоланган италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга шахсан қизиқмоқда. Мануэлнинг "кекса сенёра" билан шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Италия чемпионатида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар