Артета захирага "михлаб" қўйган футболчига ПСЖдан таклиф келиб тушди
"Арсенал" вингери Николя Пепе Франция чемпионатига қайтиши мумкин.
"Foot Mercato" нашри берган маълумотга кўра, ПСЖ "канонирлар" футболчисига шартнома таклиф қилган. 26 ёшли хавбек Артета қўл остида асосий таркибдаги ўрнини йўқотган ва жамоасини алмаштириш ҳақида ўйламоқда.
Парижликлар Анхель Ди Мария ўрнини боса оладиган футболчи трансфери устида ишламоқда.
Аргентиналик юлдузнинг Париж клуби билан шартномаси якунига етди ва у эркин агент сифатида жамоани тарк этади.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" Пепе учун "Лилль"га 80 миллион евро тўлаган. Бу Лондон клубининг трансфер рекорди ҳисобланади.
Фикрлар