Артетанинг "Арсенал"даги тақдирига ойдинлик киритилди

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета яқин орада ўз лавозимини тарк этмайди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

“Канонирлар” раҳбарияти испаниялик мутахассисга ишонч билдиришда давом этмоқчи ва ҳатто қишки трансферлар даврида таркибни кучайтириш учун унга пул ҳам ажратмоқчи. Артета давралар оралиғида жамоага ижодкор ярим ҳимоячи олиб келмоқчи.

“Арсенал” 14 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 14 очко билан 15-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!