Артур Таймазовнинг ашаддий рақиби нега UFCга ўтолмади?

Эркин кураш бўйича ўта оғир вазн тоифасининг яқин ўтмишдаги энг зўр курашчилари Артур Таймазов ва Билол Махов халқаро майдонда бир бири учун жиддий рақиб эди.

Билол  Махов эркин курашдан ташқари, юнон-рум кураши бўйича ҳам юқори натижаларни қайд этган UFC жангларида қатнашмоқчи бўлган. Лекин бу амалга ошмади.

Нега бундай бўлганига яна бир Олимпиада чемпиони Хожимурод Гацалов айтиб берди.

- 2008 йилги Олимпия ўйинларидан олдин “Иван Яригин” турнирида 20 ёшли Билол Махов симоб билан захарланди. Ана шу воқеа кейинги фаолиятига ҳам таъсир қилди ва унинг UFC билан 2015 йилда имзоланган шартномасини амалга ошишига йўл қўймади, - дейди Ҳожимурод Гацалов.

Гацаловнинг айтишича, Билол узоқ вақт даволаниб юришга мажбур бўлган. Бундан ташқари, 2018 йилда Исроилда умуртқасини ҳам операция қилдирган. Шунга қарамай, россиялик полвон 2019 йилнинг августида спортчилик фаолиятига қайтди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)