Артём Филипосян: "Пахтакор"ни ютиш ҳар кимга ҳам эмас"

“Андижон” клубининг ўз майдонида “Пахтакор”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратгани чинакамига кутилмаган натижа сифатида қабул қилинди.

Шу сабабдан кўплаб футбол мутахассислари ва ўйинчилар ҳам “Андижон”нинг ушбу ғалабаси ҳақида фикр билдиришяпти.

Айни пайтда Таиланд чемпионатида тўп сураётган Артём Филипосян ҳам “Пахтакор” устидан қозонилган ғалабага бефарқ қараб турмади ва ўз фикрларини қуйидагича билдирди.

- Гап йўқ, қойилман. Сенсация! Бундай ғалаба билан “Андижон” Суперлигада қолишга лойиқ.

Бундан кейинги учрашувларда ҳам андижонликларга омад тилайман. “Пахтакор”ни ютиш ҳар кимга ҳам эмас, табриклайман, - деди Филипосян.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!