Арвеладзе янги клуби учун дастлабки харидни амалга оширгани айтилмоқда. У осиёлик!

“Халл Сити” клубида иш бошлаган Шота Арвеладзе янги жамоаси учун дастлабки харидни амалга оширгани айтилмоқда. Гарчи клуб ҳали бу ҳақида расмий маълумот бермаган бўлса-да, лекин Туркияда фаолият кўрсатаётган таниқли агентлардан бири Кова Тилавпур мазкур трансфер хусусида Sports.uz мухбирига маълум қилди.

Эронлик ҳужумчи 21 ёшли Аллахёр Сайидманеш “Халл Сити” билан шартнома имзолади. У Туркиянинг “Фенербахче” клубига тегишли эди. Англия клуби эса ҳужумчини сотиб олгани айтилмоқда. Трансфер суммаси тахминан 3 миллион евро атрофида.

post603390_a8f71_content

Сайидманеш Эроннинг “Истиқлол” жамоасида фаолият олиб борган. 2019 йили эса “Фенербахче” клубига кўчиб ўтди ва ушбу жамоада тўп сурди. Кейинчалик ижара асосида “Истанбулспор” ва Украинанинг “Зарья” клубларида ўйнади. Қолаверса, у Эрон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!