AS: Хамес Мадридда қолади, бироқ "Реал"да эмас
"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Мадриднинг "Атлетико"сига ўтишга яқин турибди.
AS нашри хабарига кўра, 28 ёшли колумбиялик футболчи учун курашда "матрасчилар" етакчилик қилишмоқда. Томонлар ўртасидаги музокара якуний босқичига чиқиб улгурган ва яқин вақтлар ичида келишув амалга ошиши мумкин.
Хамеснинг "Реал" билан шартномаси 2021 йил ёзигача амал қилади. Колумбиялик футболчи хизматларига "Атлетико"дан ташқари "Интер Майами", "Ювентус" ва "Эвертон" клублари қизиқиш билдираётган эди.
Жорий мавсумда Хамес "қаймоқрангликлар" либосида барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритиди.
Фикрлар