Асадхўжа Мўйдинхўжаев: Нокаутли ғалабани ўзим ҳам кутмагандим

  • 5 ноябрь, 2020, 11:04
  • 0
  • Бокс

Пойтахтимизда жойлашган "Универсал" спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

-63 кг вазндаги "Динамо спорт жамияти" вакили Асадхўжа Мўйдинхўжаев Ҳасанбой Мамарозиқовни дастлабки раунддаёқ нокаутга учратди. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати жангдан кейин Асадхўжа билан қисқача суҳбат уюштирди.

"Kарантин бўлишига қарамай, машғулотларни максимал даражада олиб бордик. Чемпионат учун қўшимча шуғулландик. Келаси баҳсларда Мужибулло Турсунов, Алиёр Норалиев каби тажрибали боксчилар билан рақиб бўлсам керак. Тўғрисини айтсам, нокаут қилишимни кутмагандим. Доимгидек, 3 раундлик жангга тайёрланган эдим"- деди Асадхўжа Мўйдинхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!