Асенсио жароҳат олди

Мадриднинг “Реал” клуби вингери Марко Асенсио Испания терма жамоаси машғулотлари пайтида тўпиғидан жароҳат олди. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар тарқатмоқда.

Тез орада “қизил фурия” бош мураббийи Луис Энрике ушбу футболчининг жароҳати ва қачон сафга қайтиши ҳақида маълум қилади. Агар у бўлажак ўйинларда терма жамоага ёрдам беролмайдиган бўлса, у ҳолда Энрике унинг ўрнига бошқа футболчиларни жалб этишига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоасини олдинда Евро-2020 саралашидан ўрин олган Норвегия ҳамда Мальта терма жамоаларига қарши ўйин кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!