Асенсио: “Реал”да ким гол уришига аҳамият бермаймиз
Ads

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Марко Асенсио “Лас-Пальмас”га қарши (3:0) кечган Ла Лига 11-туридан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Асенсио учрашувнинг иккинчи голига муаллифлик қилганди.

“Биз бир жамоамиз. Ким гол уриб, ким голли пас бераётганига аҳамият бермаймиз. Биз бир йўналишда ҳаракат қилиб, аниқ мақсад ҳали йўл оляпмиз.

Мураббий ҳар бир ўйинчининг хатти-ҳаракатидан рози. Асосий таркиб ҳеч кимга кафолатланмаган, аммо ишлашда давом этиш лозим. Мана шу каби ўйинларни давом эттирсак, барчаси изига тушади”, – деди Асенсио.