Асенсио: Роналдусиз майдонда қандай ҳаракат қилишимизни тасаввур қилаолмайман

 Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио хужмчи Криштиану Роналдунинг жамоани тарк этишига ва Зинеддин Зиданнинг истеъфосига ўз фикрини билдирди.

- Хозирча, Роналдусиз жамоа майдонда нима қилишини тасаввур қилаолмайман. Криштиану ҳамма вақт “Реал” учун муҳим ўйинчи бўлиб қолади.

Роналдудан ўлароқ, мен чуқурроқ ўйнашга ҳаракат қиламан. Ундан хужумларни якунлаш борасида кўп нарсани ўрганиш мумкин.

Зиданнинг истеъфога чиқиши бутун жамоани лол қолдирди. Шуни айтишим лозимки, Хулен Лопетеги Испания терма жамоасида, Зидан эса клубдаги фаолиятим давомида менга катта ёрдам қилган, - дея Марконинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Espana нашри.

Минбар

Барча блоглар