Ашраф Ҳакими Африкада йилнинг энг яхши футболчиси бўлди

CHERY AUTO

ПСЖ ва Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Африка футбол конфедерацияси томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У соврин учун курашда Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль", Миср) ва Виктор Осимхен ("Галатасарай", Нигерия)ни ортда қолдирди.

Tecno

"Бутун шон-шуҳрат – Худога тааллуқли. Бу соврин фақат меники эмас – у барча африкаликларга, футболчи бўлишни орзу қилувчи ёш африкаликларга тегишли. Мен барчага миннатдорлик билдирмоқчиман", – деди Ҳакими.

Маълумот ўрнида, йилнинг энг яхши дарвозабони сифатида Яссин Буну ("Ал-Ҳилол", Марокаш) танланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!