Ашраф Ҳакимида коронавирус аниқланди

Мавсумлар оралиғида ПСЖга кўчиб ўтган ҳимоячи Ашраф Ҳакими коронавирусга чалинди.

L’Équipe нашри тарқатган хабарга қараганда, 22 ёшли марокашлик футболчи карантинга олинган. У энди Covid-19 сабабли ПСЖнинг “Шамбли” клубига қарши бўладиган ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳакими 6 июль куни “Интер”дан ПСЖга кўчиб ўтган эди. Париж клуби марокашлик футболчи билан 2026 йилгача шартнома имзолади. Ашрафнинг трансфери парижликларга 60 миллион еврога тушди.

Ҳакими 14 июль куни “Ле-Ман” клубига қарши ўйинда ПСЖда дебют қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!