Ашраф Хакими "Боруссия"да қолмоқчи
"Боруссия Дортмунд"да ижара асосида тўп сураётган "Реал" ҳимоячиси Ашраф Хакими Германия Бундеслигаси клубида қолиш ниятида.
21 ёшли марокашлик футболчи "асаларилар" сафида яхши ўйин кўрсатмоқда, шунингдек клуб раҳбарияти ва муҳлисларининг қўллаб-қувватлашини ҳис қилмоқда.
Хабарларга кўра, футболчи Мадридга қайтиб, у ерда Дани Карвахал билан рақобатлашиш ниятида эмас. Шу сабабдан Хакими ёзда "Реал"дан Дортмунд клубига трансферини тўлақонли якунлашларини сўрашни режалаштирмоқда.
Фикрлар