Ашурматов: Бугунги баҳсдан кейин, йигитлардан жуда ҳам фаҳрланиб кетдим
Coca Cola Суперлига 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Сурхон" жамоаларининг қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. Беллашувдан кейин, қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- "Бугунги "Сурхон" билан бўлиб ўтган баҳсни мураббий сифатида жуда катта ҳис-ҳаяжон ва ҳавотирда кутган эдим.Чунки, рақибимизнинг таркибига эътибор берадиган бўлсак, жудаям малакали футболчилар Шавкат Саломов, Бубанья, Касьян, Станоевич, Ғофуров каби футболчилар бор эди. Бундай футболчиларни Ўзбекистоннинг айтайлик 12 та жамоаси ўз таркибида кўришни истайди. Шунинг учун беллашувдан олдин ҳавотир бор эди. Лекин жамоамиз бугунги баҳсда ўз ишончли ўйинлари билан ўз потециали юқори эканлигини кўрсатиб бера олишди ва муносиб беллашув кўрсатишди. Шу сабабли бугунги учрашув учун йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Об-ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, ўз уйимизда рақибга босим уюштиришга мажбур эдик, шунинг учун ўзларини кўрсатган футболчиларимиз билан фаҳрлансак арзийди ва бундан ташқари, йигитлар икки бўлим давомида жисмоний ҳолатлари ҳам яхши эканлигини кўрсатиб беришди. Умид қиламанки, кейинги баҳсларда ҳам шундай ишончли ўйинни сақлаб қоламиз.
Биринчи бўлимдаги ўйинимиз оғир бўлаётганининг сабаби рақибимиз ҳам тартибли ўйин қилмоқда. Гол урганимиздан кейин, бизда бўш ҳудудлар юзага келмоқда ва биз қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилиб, рақиб дарвозаси олдида яна вазиятлар содир этмоқдамиз. Шу сабабли ҳам рақиб дарвозасини ишғол этгунимизча футболчиларимизда бўш ҳудудлар кам бўляпти ва босим ҳам мавжуд бўлиб турибди. Шунинг учун биз учрашувни икки қисмга бўлсак бўлади, голгача ва голдан кейин! Бугун ҳам тўп киритиб олганимиздан сўнг, ҳаракатларимиз осонлашди ва кўп вазиятлар ярата олдик. Биринчи бўлимдаги ўйинимзга алоҳида тўхталадиган бўлсам, мураббий сифатида қониқдим. Чунки, барибир тўп назорати бизда кўпроқ бўлди, ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик ва ўйлашим бўйича, нисбатан ғалабага кўпроқ ҳақли эдик. Рақибимиз сафида Саломов ва бўйдор ҳимоячилар ўз ўйинлари билан майдонда ажралиб туришди, дастлабки бўлимда ҳужумчиларимизга имконият беришмади, лекин керакли голларни уриб, зафар қучишга эришдик. Ушбу ғалабадан мухлисларимиз ҳам хурсанд бўлишди, деб ўйлайман. Мухлисларнинг майдон тепасидан туриб, қўллаб-қувватлаб туришганлиги жуда ҳам чиройли бўлди ва улардан миннатдормиз.
Музаффаров бугун ўйин қайдномасига киритилди, 15-30 дақиқагача яна имкониятимиз бўлганида, биз уни бемалол майдонга туширишимиз мумкин эди. 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётганлигимиз туфайли, биз бошқа футболчиларга имконият беришга қарор қилдик. Ўйлайманки, кейинги беллашувларгача тўлиқ ўз формасига кириб олади ва мавсум давомида жамоамизга фойдаси кўп тегади.
Албатта, биз ҳар бир баҳсдан олдин жамоамиз ва мураббийлар штаби билан биргаликда рақиб ўйинини ўрганамиз ва шунга қараб, тактика тузиб чиқиб, таркиб танлаймиз. Бугунги ғалабада ўз ҳиссасини қўшган мураббийлар штабига ва жамоага ишлаш имкониятини яратиб берган раҳбарийтамизга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман. Жамоамизнинг потенциали бор ва шу сабабли, раҳбарият ва мухлисларнинг ишончили оқлашимиз керак. Очиғини айтганда бугунги баҳсдан кейин, футболчиларимиз билан жуда ҳам фаҳрланиб кетдим. Чунки, яхшигина ҳавотир бор эди. Майдонда йигитларимиз кўп нарсага қодирлигини кўрсатиб беришди. Ўйлайманки, сафардаги учрашувлардаги ўйинимизни ҳам яхшилаб олсак, натижаларимизни яна-да яхшилаб оламиз," - деди Ашурматов
Фикрлар