"Asian Juniors Cup 2025" турнири. Ёшларимиз 20 та медал билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди

  • 7 июль, 13:56
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида тўрт кун давом этган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги ўз якунига етди. 

Tecno

Мусобақанинг сўнгги икки куни ёшлар ўртасида беллашувлар ташкил этилди. Ёшларимиз ҳам худди кадетлар терма жамоамиз сингари медаллар жамғариш бўйича тенгсиз бўлишди. 

Ёш дзюдочиларимиз "Asian Juniors Cup 2025" нинг икки кунлик баҳслари якунига кўра 8 та олтин, 2 та кумуш, 10 та бронза, жами 20 та медал билан 10 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Кучли учликдан Қозоғистон ва Қирғиз Республикаси терма жамоалари жой олди.

Олтин медаллар:
-52 кг: Сабина Азаматова 
-57 кг: Моҳинур Аллабергенова 
-60 кг: Муҳаммаджон Машарипов 
-73 кг: Иноят Телманов 
-78 кг: Шоира Аминова 
+78 кг: Дурдона Низомаддинова
-81 кг: Асрорбек Тўлаганов 
-90 кг: Алишер Саманов 

Кумуш медаллар:
-48 кг: Маҳфира Рўзибоева 
-73 кг: Ойбек Ражабов  

Бронза медаллар:
-57 кг: Комила Болтаева 
-60 кг: Паҳлавон Мамасолиев
-63 кг: Адина Абилҳашимова  
-70 кг: Туйгул Ҳамроева 
-78 кг: Севинч Маҳмуджонова 
-81 кг: Арслонбек Қодиров  
-81 кг: Ўлмас Фатиллоев
-90 кг: Сардорбек Эркинов 
-100 кг: Жонибек Пардаев
-100 кг: Далер Валериев

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!