Асила Мирзаёрова ўзи ўрнатган рекордни ўзи янгилади ва яна шохсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди!
Япониядаги жаҳон чемпионатининг бугунги куни биз учун ажойиб натижа билан якунланди.
Ҳусусан, ёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш дастурида стартга чиққан ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова 5.18 метр натижа қайд этиб, жаҳон чемпионати рекордини ўрнатди ва олтин медалга сазовор бўлди.
Қайд этиш лозимки, бу борада аввалги рекорд ҳам айнан Асиланинг ўзига тегишли эди. Вакилимиз 2023 йил Парижда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 5.18 метр натижа кўрсатиб, олтин медаль ва Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритган.
Бугунги беллашувлардан сўнг Ўзбекистон делегацияси 6 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 12 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар