Асли ўзбекистонлик бўлган боксчи рақибини қай тарзда нокаутга учратди?
Супер енгил вазнда фаолият юритаётган Ботир Aҳмедов (8-1,7КО) ўзининг навбатдаги жангини Рей Пересга( 25-12, 8КО) қарши ўтказди.
10 раундли жанг Aмерика Қўшма Штатларининг Калифорния штатида PBC промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшомида бўлиб ўтди. Жанг бошланиши билан ташаббусни қўлга олган Аҳмедовнинг биринчи раунддаёқ йўллаган кетма-кет зарбалари оқибатида Перес қийин аҳволга тушиб қолди ва мағлубиятини тан олишга тўғри келди. Шундай қилиб, асли ўзбекистонлик бўлган Ботир Аҳмедов фаолиятидаги саккизинчи ғалабасини қўлга киритди.
29 ёшли чармқўлқоп устаси асли Сирдарёда таваллуд топиб, кейинчалик ҳозирда Россияга қарашли бўлган Қрим ўлкасига кўчиб кетган эди.
Фикрлар