Аспиликуэта "Челси" тарихига кирди

"Челси" ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта кеча “Ливерпуль”га (1:0) қарши ўйинда иштирок этди ва ўзининг “аристократлар” сафидаги ўйинлари сонини 411 тага етказиб олди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, испаниялик футболчи “Челси”да энг кўп ўйин ўтказиш бўйича Эдди Маккридини ортда қолдирган ва кучли ўнликка кирган.

“Челси” сафида энг кўп ўйинда иштирок этган футболчилар рўйхатининг энг юқори учлигидан Рон Харрис (795), Питер Бонетти (729) ва Жон Терри (717) жой олган.

Аспиликуэта "Челси" сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида ўз ҳисобига 14 та гол ва 51 та ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!