Аспиликуэта Испанияга қайтиши мумкин

"Челси"ни тарк этиши деярли аниқ бўлган Сесар Аспликеэта фаолиятини "Интер"да давом эттиришга яқин турганди. Ҳимоячининг ўзи билан шахсий шартлар ҳам келишиб олинган. Аммо унга Ла Лигадан таклиф чиқди. 

Фабрицио Романо хабар беришича, Аспликуэта учун курашга  "Атлетико" ҳам қўшилди. Унинг оиласи Испанияга қайтишни истайди. Айни дам музокаралар яхши давом этмоқда. 

Маълумот учун, 33 ёшли футболчига Ла Лига бегона эмас. У 2007-2010 йиллар оралиғида "Осасуна"да тўп тепган. Шунингдек, ўтган йили ёзда "Барса" ҳам ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олмоқчи эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!