Аспиналл: "Мени бу йўлдан Дана Уайт ҳам UFC сиёсати ҳам тўхтата олмайди"
Англиялик Том Аспиналл оғир вазн(120,2 кг) тоифасида энг яхши жангчи сифатида тарихга кириши ҳақида гапирди.
“Спорт билан илк бор шуғуллана бошлаганимда, отам билан мен оғир вазн тоифасида чемпион бўлишимни, тарихда энг яхши оғир вазн тоифасидаги жангчи сифатида қолишимни орзу қилгандик. Шундай экан, ҳеч нарса ёки ҳеч ким мени бу йўлдан қайтара олмайди: Жон Жонс, Стипе Миочич, Дана Уайт ва ҳатто UFC сиёсати ҳам. Кун келиб кимлигимни ҳаммага исботлайман. Бу йўлда ҳеч нарсадан қочмайман. Мен исталган вақтда, исталган рақиб билан жанг қилишга тайёрман", – деди Том.
Эслатиб ўтамиз, Том Аспиналл сўнги жангида Сергей павловични нокаутга учратганди.
Фикрлар