Аспиналл: "Улар UFC камари учун курашга лойиқ эмас"

  • 20 август, 16:30
  • 0
  • MMA

Оғир вазнда (120 кг) вақтинчалик UFC чемпиони британиялик Том Аспиналл йил охирида бўлиб ўтиши кутилаётган Жон Жонс(27-1-1 N/C) ва Стипе Миочич(20-4) ўртасидаги чемпионлик жангининг ташкил этилишини танқид қилди.

Нега 42 ёшли йигитни жангга қўйишяпти? Мен Стипени тушунаман ва унинг фаолиятида эришган ютуқларини ҳурмат қиламан, шунингдек Жон Жонснинг ҳам меҳнатларини қадрлайман. Аммо улар оғир вазн тоифасидаги чемпионлик унвони учун курашишга лойиқ эмас”, – деди Аспиналл “Believe You Me” подкастида.

Эслатиб ўтамиз, Жонс 2023 йилнинг март ойидан бери жанг ўтказмаган, у "UFC 285" турнирида вакант чемпионликни қўлга киритиб, биринчи раунддаёқ франсиялик Сирил Ганни эрта мағлуб  қилганди. Миочичга келсак, у 2021 йилнинг март ойидан буён мусобақаларда қатнашмади, у "UFC 260" мусобақасида камерунлик Фрэнсис Нганнуга нокаут эвазига ютқазганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!