Асримизнинг энг зўр тўпурари футболдан кетди

“Атлетик” жамоасининг асримиздаги энг зўр тўпурари Ариц Адурис 39 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади. Моҳир форвард жамоаси учун 407 та ўйинда 172 та гол урган.

Бу натижа билан у клуб тўпурарлари рўйхатида кучли олтиликка кирди. Гол уриш бўйича “Атлетик” рекорди Тельмо Саррага тегишли. Ўтган асрнинг ўрталарида ўйнаган бу футболчи бильбаоликлар таркибида жами 335 та гол урган.  

Адурис фаолияти давомида энг ёрқин ўйинини “Барселона”га қарши Испания Суперкубогида ўтказган. Билбаоликлар давстлабки учрашувда 4:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, жавоб ўйини 1:1 ҳисобида якунланган. “Атлетик”нинг бешта голидан тўрттасини Адурис киритган эди.

Моҳир футболчи “Ауррера”,  “Бургос”, “Вальядолид”, “Мальорка” ва “Валенсия” таркибида ҳам ўйнаган. Испания терма жамоаси сафида 12 та учрашувда бир жуфт гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)