Иньеста Месси бошчилигидаги “Барселона”ни танқид қилди

“Барселона”нинг собиқ сардори Андрес Иньеста Каталония клуби ўз таркибида Лионель Мессидек футболчи бўлишига қарамай, салоҳиятидан тўлиқ фойдалана олмаётганини танқид қилди.

- Агентинада зўр футболчилар бор, жамоа улардан тузилган, таркибда дунёнинг энг кучли футболчиси ўйнайди. Лекин улар юксак натижаларга эришмаган. Бунга 2014 йилги жаҳон чемпионати финалини мисол қилиш мумкин. Мессининг Каталонияда узоқ йиллардан буён ўйнаётганини инобатга олиб айтсак, “Барселона” ҳам Аргентинага ўхшаб қолди. Бунақа кучли жамоа билан Чемпионлар лигаси каби кўплаб турнирларни ютиш керак эди, - деди Иньеста.

Иньеста 2002-2018 йиллар давомида “Барселона”да тўп сурганидан кейин Япониянинг “Виссел Кобе” жамоасига ўтиб кетганди.    

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)