Асрор Ғофуров: Тўғри, "Локомотив" уч карра чемпион, лекин биз ютқазиш учун ўйнамаймиз

  • 4 апрель, 2019, 15:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Беш йил давомида Туркия чемпионатида тўп суриб илк бор Ўзбекистон чемпионатига қайтган Асрор Ғофуровни билсангиз керак. Ярим ҳимоячи ушбу мавсумдан бошлаб «Андижон» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Tecno

Маҳоратли футболчи бугун "Локомотив"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Мен «Пахтакор»да саккиз йил давомида шуғулланиб, таҳсил олганман. Ойбек Қиличев, Илдар Маматказин ва Дилшод Раҳматуллаев ҳам «Пахтакор»да ўйнашган. Эътибор берсак, таркибимиздаги кўплаб ўйинчилар яхши жамоаларда ўйнашган. Ишонасизми, жамоамизда заррача шубҳа йўқ. Биз майдонга уч очкони кўзлаб тушамиз. Тўғри, «Локомотив» Ўзбекистоннинг уч карра чемпиони ва бизга қийин бўлади. Лекин биз ютқазиш учун ўйнамаймиз", - дейди Ғофуров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!