Ads

Унда Қозоғистоннинг "Astana Arlans" ва Кубанинг "Cuba Domadores" жамоалари ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боради.

Мусобақанинг биринчи кунида қуйидаги боксчилар рингга кўтарилишади.

-49 кк: Темиртас Жусупов - Дамиан Арсе Дуарте;
-56: Ильяс Сулейменов - Освиэл Давид Кабалльеро Гарсия;
-64: Дильмурат Мижитов - Энди Круз; 
-75: Абильхан Аманкул - Ослейс Иглесиас Эстрада;
-91: Нурбол Алтаев - Эрисланди Савон.

Иккинчи кунгги жангларда эса навбатдаги чарм қўлқоп усталари ўзаро жанг  олиб боришади.

-52 кг: Сакен Бибосынов - Хорхе Гриньян;
-60: Закир Сафиуллин - Лазаро Альварес; 
-69: Асланбек Шимбергенов - Рониэль Иглесиас;
-81: Бек Нурмаганбет - Хулио Ла Круз; 
+91: Камшибек Кўнкабаев - Хосе Лардует.

10 та жангдан сўнг ҳам ғолиб номини аниқлашнинг имкони бўлмаса, 64 кггача бўлган вазн тоифасида Бекдаулет Ибрагимов ва Хорхе Моиран Винентлар ўртасида қўшимча жанг бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум ҳам айнан мазкур икки жамоалар финалда ўзаро дуч келишган ва унда қўшниларимизнинг қўллари баланд келган эди.