"Астон Вилла" 2023 йилда АПЛнинг энг яхши иккинчи жамоаси!

"Астон Вилла" 2023 йилда 26 баҳсда ғалаба қозонди. 

Кеча бўлиб ўтган ўйинда Унаи Эмери шогирдлари "Бёрнли"ни (3:2) таслим этди. Бу уларнинг АПЛ доирасидаги 2023 йилда ўтказилган ўйинлардаги 26-ғалабаси бўлди. Бу кўрсаткич бўйича фақатгина "Манчестер Сити" улардан олдинда - 29 та. 

Шунингдек, бирмингемликлар АПЛ жорий йилда ўтказилган уй учрашувларининг ўн еттитасида ғалаба қозониб, умумий 53 очко тўплади. Ушбу кўрсаткич бўйича улар АПЛнинг исталган бошқа жамоасидан яхшироқ натижа қайд этяпти. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!