"Астон Вилла" Асенсиони ўз таркибига қўшиб олмоқчи

"Астон Вилла" ёзда таркибни кучайтиришга ҳаракат қилади. Бирмингемликлар "Реал" футболчиси Марко Асенсиони ҳам ўз таркибига қўшиб олмоқчи, дея хабар берди "Marca" нашри. 

Унаи Эмери ёзда жамоага ҳужумчиларни олиб келишни истайди. Мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказган "Астон Вилла" Еврокубоклар учун ҳаракат қилмоқчи. 

Мавсум сўнггида "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси якунига етадиган вингер "Реал"да қолишни истайди. Аммо айни дам янги битим борасида музокаралар ўтказилмаяпти. Унинг Мадридда қолиш эҳтимоли пастроқ. Шундай экан бир қанча клублар 27 ёшли испанни эркин агент сифатида олиб келишга уринади. 

"Астон Вилла" нафақат Асенсио, балки Абрахам ("Рома"), Кристенсен ("Барса") каби футболчиларга қизиқмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!