"Астон Вилла" "Челси" ҳужумчисини ижарага олмоқчи

  • 03 Jan 10:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Миши Батшуайи қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Tecno

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли бельгиялик футболчига "Астон Вилла" жиддий қизиқиб қолган. Гап шундаки,  бирмингемликлар раҳбарияти жамоанинг асосий ҳужумчиси Уэсли жиддий жароҳат олгани боис унинг ўрнига мавсум якунигача бирорта маҳоратли футболчини ижарага олишмоқчи.

Маълумот учун, Батшуайи жорий мавсум “Челси” сафида 18 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 22 млн еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!