Асосий мазмунга ўтиш

“Астон Вилла” Европа лигасида ёрдам берган ўйинчига янги шартнома таклиф қилади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Ўйини шунга арзийди

“Астон Вилла” клуби раҳбарияти швециялик ҳимоячиси Виктор Линделёфга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Линделёф 2025 йил ёзида “Манчестер Юнайтед”ни эркин агент сифатида тарк этиб, “Астон Вилла”га ўтганидан бери клубнинг сўнгги йиллардаги энг муваффақиятли трансферларидан бирига айланди.

Ўтган мавсумда швециялик ҳимоячи “Астон Вилла”нинг Европа лигасида ғалаба қозонишига ёрдам берди. Эзри Конса “Арсенал”га ўтганидан кейин эса 32 ёшли футболчининг Унаи Эмери жамоасидаги аҳамияти янада ошди.

Линделёфнинг юқори савиядаги ўйини “Саутгемптон”дан 30 миллион фунт эвазига сотиб олинган янги ҳимоячи Тейлор Ҳарвуд-Беллиснинг ҳозирча ўзини кўрсатиш имконияти кам бўлаётганининг сабабларидан бири сифатида кўрилмоқда.

Линделёфнинг амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди. Бироқ The Athletic нашри хабар беришича, “Астон Вилла” футболчи билан ҳамкорликни узайтириш бўйича музокараларни бошлаб юборган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ