"Астон Вилла" ҳимоячиси Премьер-лига "Fantasy" рекордини ўрнатди
"Астон Вилла" АПЛнинг 3-турида "Бёрнли" устидан (3:1) ғалаба қозонди.
Бирмингемликлар ҳимоячиси Мэтти Кэш беллашувнинг 20-дақиқасига келиб, дубль қайд этди. Англия Премьер-лигасининг "Fantasy" ўйинида ҳимоячининг голи учун 6 очко берилади. Шунингдек, 60 дақиқадан кўпроқ майдонда ҳаракат қилганига 2, беллашувнинг энг яхши футболчиси бўлгани учун 3 очко тақдим этилади.
17 очко тўплаган "Вилла" ҳимоячиси бу мавсумдаги энг яхши натижани қайд этиб турибди. Бунгача Мбему 16 очко тўплашга муваффақ бўлганди.
164 нафар "Fantasy" менежери Кэшни 3-тур учун асосий таркибга киритган, аммо ҳеч ким уни сардор қилмаган.
Фикрлар