"Астон Вилла" Мартинес ўрнига Франциядан дарвозабон топди

  • 25 Jul 20:57
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Астон Вилла" дарвозабон Эмилиано Мартинеснинг келажаги ноаниқ қолар экан, клуб раҳбарияти унинг ўрнини босадиган посбонни излашга киришди.

Tecno

"L’Equipe" нашрининг хабарига кўра, бирмингемликлар "Лилль" посбони Люка Шевальега қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, 23 ёшли футболчи ҳозирча жамоасини ўзгартиришга шошилмаяпти.

Агар Мартинес жамоани тарк этса, "Астон Вилла" Шевальени олиш учун жиддий қадамлар қўяди. Француз дарвозабони учун клуб 40 миллион евро сўраши мумкин.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Шевалье "Лилль" билан Франция чемпионатини бешинчи ўринда якунлади. У барча мусобақаларда 48 ўйинда иштирок этиб, 53 гол ўтказиб юборди ва 13 ўйинда дарвозаси дахлсиз сақлаб қолди.

Comments

You must be logged in to commet!