"Аталанта" бир киши кам бўлиб қолган "Кальяри"ни мағлуб этиб, "Интер" билан оралиқ масофани биттагача қисқартирди

Италия чемпионати 30-тури доирасида "Аталанта" "Кальяри"га сафар уюштириб, Луис Мурьелнинг пенальтидан киритган голи эвазига ғалаба қозонди.

Учрашувда Гасперини шогирдлари 27-дақиқадан бошлаб, сон жиҳатидан устунлик қилишди.

Баҳсни бошқариб борган рефери Федерико Ла Пенна кальяриликлар ҳимоячиси Андреа Карбонига 5-дақиқада биринчи, 27-дақиқада иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, уни майдондан четлатди.

Ушбу ғалабадан сўнг, "Аталанта" 30 турда 63 очко тўплаб ўзидан юқори ўринда кетаётган "Интер" билан оралиқ масофани биттагача қисқартирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!